Махалла банкири (Бандихон ҳамда Қизириқ тумани учун)
О вакансии
Асосий вазифалар:
• Бириктирилган маҳаллаларда аҳоли ва тадбиркорларнинг молиявий эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда уларга мос банк маҳсулотлари ва хизматларини таклиф қилиш;
• Давлат дастурлари доирасида аҳоли ва тадбиркорларга кредитлар, субсидиялар ва бошқа молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари бўйича маслаҳат бериш;
• Имтиёзли кредитлар, микроқарзлар ва бошқа банк маҳсулотлари бўйича ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва кузатиб бориш;
• Янги мижозларни жалб қилиш, банкнинг кредит, омонат, банк карталари, онлайн хизматлари ва бошқа чакана маҳсулотларини тарғиб қилиш;
• Маҳаллаларда уйма-уй юриш, учрашувлар ва тарғибот тадбирларини ташкил этиш ҳамда молиявий хизматлардан фойдаланиш даражасини ошириш;
• Маҳалла фуқаролар йиғини, ҳоким ёрдамчилари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик қилиш;
• Белгиланган KPI ва бизнес режаларининг бажарилишини таъминлаш;
• Кредитлар бўйича ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши ҳамда ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш;
• Мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш ва уларнинг мурожаатларини тезкор ҳал этиш;
• Банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари, комплаенс ва таваккалчиликларни бошқариш талабларига қатъий риоя қилиш.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
• Олий маълумот (иқтисодиёт, молия, банк иши);
• Банк, савдо, микромолия ёки мижозлар билан ишлаш соҳасида тажриба устунлик ҳисобланади;
• Давлат дастурлари ва чакана банк маҳсулотлари бўйича асосий билимларга эга бўлиш;
• Мижозлар билан самарали мулоқот қилиш, музокара олиб бориш ва ишонтириш кўникмалари;
• Фаол, ташаббускор, натижага йўналтирилган ва масъулиятли бўлиш;
• Компьютер дастурлари, хусусан MS Office билан ишлаш кўникмаси;
Шароитлар:
• Қулай иш жойи;
• Корпаратив тренинг;
• Бебаҳо трансформация тажрибаси;
• 24 кунлик пуллик таътил.
Рыночный ориентир
Смотрите также
Похожие вакансии
Все похожие вакансииКредитлар мониторинги бошқармаси Бош мутахассис (Сурхондарё вилояти)
Юрист (Сурхондарё вилояти)
Менеджер по продажам BYD (Термез)
Продавец-консультант (Термез)
Торговый представитель (Сариасия)
Медицинский представитель
Частые вопросы
Какую зарплату можно ожидать?
В объявлении зарплата не указана. Похожие роли в Термез часто предлагают около 10 088 119 сум (медиана по 21 предложениям).
Как откликнуться на вакансию?
Перейдите на страницу источника и свяжитесь с работодателем там. Finder не берёт денег с соискателей.
Вакансии актуальные?
Да. Finder регулярно обновляет базу из открытых источников и убирает закрытые предложения.
Где посмотреть тип занятости и формат работы?
Ключевые условия показаны над описанием. Также можно открыть связанные подборки по Xalq Banki и Термез.


